Анчелотти ўтган мавсумдаги хатоси, Кросс ва Тчуаменининг ўйини ва Левандовскини ким қўриқлагани ҳақида гапирди

  • 17 Oct 01:10
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Карло Анчелотти "Реал"нинг "Барселона" устидан қозонилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди: 

"Ҳамма майдонда борини бериши керак эди ва биз худди шундай қилдик. Биз беллашувни яхши бошладик ва иккинчи таймда вазиятни назорат қилдик. 

Милитаонинг Левандовскига босим ўтказиши аниқ эди. Бундан ташқари, Кроос ҳамда Тчуамени ҳам майдон марказида ўйинни яхши назорат қилди. 

Ўтган мавсум "Барса"га қарши беллашувда нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қилдим. (Мартдаги баҳсда Лука Модрич алдамчи тўққизлик позициясида тўп тепган ва якунда "қироллик клуби" 0:4 ҳисобида рақибга имкониятни бой берган) Бугунги учрашувда мен уларни ўз ўрнида ўйнатишга ҳаракат қилдим", - деди "қаймоқранглилар" устози. 




Tecno

Comments

You must be logged in to commet!