"Андижон" ҳужумчиси Ўзбекистон U22 терма жамоасига чақирилди

  • 05 Mar 23:03
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Андижон" клубининг ўтган мавсумдаги тўпурари бўлган Рустам Турдимуродов янги мавсумда ҳам "Бургутлар" сафида яна ўзини кўрсатиш учун астойдил тайёрланмоқда.

Tecno

Клуб матбуот хизмати бу йил 21 ёшга тўладиган футболчисини Ўзбекистон U22 терма жамоасига чақирилганлигини эълон қилди.

"Ўзбекистон U22 терма жамоамиз шу йилнинг 16-17 март кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Мазкур йиғин учун “Андижон” жамоамизнинг иқтидорли ҳужумчиси Рустам Турдимуродов ҳам таклиф қилинганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон U22 терма жамоамиз 18-27 март кунлари Хитойнинг Янченг шаҳрида халқаро ўртоқлик мусобақаларида иштирок этади", - дейилади, расмий хабарда.

 

Comments

You must be logged in to commet!