"Андижон" ва Португалиянинг "Бенфика" клуби ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиш арафасида

  • 11 Oct 20:58
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, “Андижон” футбол клуби Португалия пойтахти, Лиссабон шаҳрининг “Бенфика” футбол клуби билан шартнома имзолаш арафасида турибди.

Tecno

Шартномага кўра, “Бенфика” футбол клубининг инфратузилмаси, академиясининг иш услуби, ишлаш тартиби ўрганиб келинади. Мураббийлар штаби ва ёш футболчиларимиз “Бенфика” академиясида бўлиб, малака ошириб қайтиши кўзда тутилган. Шунингдек, португалиялик мураббийлар юртимизга ташриф буюриб, андижонлик ёш футболчиларга маҳорат дарслари ўтиши режалаштирилган.

Шартнома масалалари якунланиш босқичига етиб келган. Юртимизда жорий қилинган карантин тартиб-қоидалари сабаб, Португалияга бориш имкони бўлмайди. Карантин чекловлари юмшатилганидан кейин жамоамиз раҳбарияти Португалия пойтахти бориб, шартнома имзолаб қайтишлари мумкин бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!