Андижон халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда

  • 28 Jul 19:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Tennis
CHERY AUTO

Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг теннис кортида "ITF World Tennis Tour Juniors J60" халқаро ўсмирлар турнири ўтказилмоқда.

Tecno

Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистонлик иқтидорли теннисчилар билан бирга қатор хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган ёш спортчилар ҳам иштирок этяпти.

Турнир ёш истеъдодлар учун халқаро тажриба алмашиш, профессионал саҳнада ўз салоҳиятини кўрсатиш ва рейтинг очколарини қўлга киритиш имконини беради. Халқаро теннис баҳслари 2-август кунига қадар давом этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!