Антони расман "Бетис" футболчисига айланди
"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингер Антони билан хайрлашганини эълон қилди. Испания Ла Лигасининг "Бетис" клуби эса бразилиялик ҳужумчининг трансферини эълон қилди.
Айрим нашрларнинг хабарларига кўра, "Бетис" трансфер учун 22 миллион евро тўлайди, яна 3 млн евро бонус сифатида қўшилиши мумкин. Шунингдек, манчестерликлар бразилиялик футболчининг кейинги трансферидан 50% улуш олишади.
Эслатиб ўтамиз, Антони ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Бетис" сафида ижара асосида ўтказиб, муваффақиятли ҳаракат қилган эди.



Comments