
Антони ва Гарначо фаолиятларини Мадрид клубида давом эттиришлари мумкин
"Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси Алехандро Гарначо ва Антони ёзги трансфер ойнасида "Атлетико Мадрид" сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда TBR Football хабар бермоқда.
Манбага кўра, “қизил иблислар” раҳбарияти ушбу икки футболчини сотиш орқали 100 миллион евро ишлаб олишмоқчи. Гарначо учун 60 миллион, Антони учун эса 40 миллион евро сўралмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирда Антони ижара асосида ўйнаётган “Бетис” уни сақлаб қолишни истайди, бироқ молиявий имкониятларининг чеклангани сабабли тўлиқ трансферни амалга ошира олмаслиги мумкин.
Айни пайтда “Атлетико” Испания чемпионати жадвалида 32 турдан сўнг 63 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Comments