
АПЛ. Бугун 2025/26 йилги мавсум старт олади
Бугун Англия Премьер-лигаси янги мавсуми старт олади. Биринчи турнинг илк учрашувида "Ливерпуль" ўз уйида "Борнмут" қабул қилади. Ўйин олдидан мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот жамоанинг АПЛда кетма-кет иккинчи марта чемпион бўлиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
"Асосий қийинчилик шундаки, АПЛда кўпчилик жамоа ғолиб бўлишга қодир. Бундай нуфузли лигада кетма-кет чемпион бўлиш мисли кўрилмаган ютуқ бўларди. Лекин бу йил ҳар бир учрашувда ғалабага эришиш янада қийинроқ бўлади. Ҳар мавсумда ва мавсумлараро даврда турли синовларга дуч келасиз.
Биз ўтган мавсум кўп ўйин амалиётига эга бўлган беш, олти нафар футболчимизни йўқотдик ва тўртта янги ўйинчиларни жамоага қўшиб олдик. Шу боис мослашиш даври бўлади ва бу табиий ҳолат. Бугун биринчи ўйинимизни ўтган мавсумда тезкор ва ўйин услуби жиҳатдан лиганинг энг шидатли жамоаси бўлган "Борнмут" га қарши баҳс билан бошлаймиз",- деди нидерландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Борнмут" ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Comments