АПЛ клублари ВАР тизимини бекор қилишни сўрашмоқда

CHERY AUTO

Англия премьер-лигаси клублари мавсумни тиклашга бағишланган навбатдаги видеоконференцияда чемпионатнинг қолган қисмида ВАРдан фойдаланмасликни муҳокама қилдилар.

Tecno

Жума куни халқаро футбол ассотсиатсиялар кенгаши (IFAB) ҳар бир клубга ўйин давомида футболчи алмаштиришни 3 тадан 5 тагача оширишга рухсат берди. Энди ушбу таклиф келгуси учрашувнинг асосий мавзуси бўлади. Уни амалга ошириш учун "АПЛ" даги 20 та клубдан 14 таси рози бўлса бас.

Яна, клублар ВАР дан мавсум сўнгигача фойдаланмасликни муҳокама қиладилар. Аммо бунинг учун керакли овоз тўплаш қийин булади, деб ёзади чемпионат расмий сайти. Раҳбарият ҳам бунга қарши, чунки улар ВАРни бекор қилиш мусобақа яхлитлигига шубҳа туғдиради, деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ, Англия премьер-лигаси 8-июндан қайта бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!