
АПЛ. "Ливерпуль" дербида "Эвертон"ни мағлубиятга учратди
Англия Премьер-лигаси 5-турнинг илк беллашувида Арне Слот бошқарувидаги "Ливерпуль" ўз уйида "Эвертон"ни қабул қилган ҳолда, 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 11-дақиқасида Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан сўнг Гравенберх ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 29-дақиқага келиб эса Экитике орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимни фаол бошлаган "Эвертон" футболчилари 58-дақиқада ҳисобни қисқартиришди. Гол муаллифи - Идрисса Гейе.
Ушбу беллашувдан сўнг "Ливерпуль" очколар сонини 15 тага етказиб олиб, турнир жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. "Эвертон" эса 7 очко билан 7-ўринда бормоқда.
- England - Premier League
- Regular Season

Liverpool
- Ryan Gravenberch 10'
- Hugo Ekitiké 29'
Finished
2
:
1
20.09.2025 16:30

Everton
- Idrissa Gueye 58'
Comments