АПЛ ўйинларига мухлислар қачон киритилиши мумкин?

  • 22 Feb 21:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон томошабинларни спорт тадбирларига қайтариш режасини тақдим этди. Лойиҳага кўра, 17 майдан бошлаб футбол учрашувлари ва бошқа спорт тадбирлари 10 минггача томошабинни жалб қилиши мумкин, деб ёзмоқда The Telegraph.

Tecno

15 май санасига белгиланган Англия кубоги финали учрашуви бу борада синов ўйини бўлиши кутилмоқда. Агар ҳаммаси режадагидек кечса, 23 майга белгиланган Англия Премер-лигасининг сўнгги турида стадионларга томошабинларнинг киришига рухсат берилади. Бироқ, буларнинг барчаси мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ.

Айни пайтда Англия чемпионатининг ўйинлари бўш трибуналарда ўтказилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!