
АПЛда 4-тур якунланди
Англия Премьер-лигасининг 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Турнинг марказий баҳсида “Манчестер Сити” катта устунлик билан “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этди. Шунингдек, “Арсенал” ва “Тоттенҳэм” йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, “Ливерпуль” кичик ҳисобда зафар қучди. “Челси” эса “Брентфорд” билан дуранг натижа қайд этди. Айни пайтда турнир жадвалида “мерсисайдликлар” пешқадамлик қилмоқда.
Қуйида 4-тур натижалари ва янгиланган турнир жадвали билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Comments