Араухо: "Майдонга тушаман ва гол ураман”

  • 19 Oct 13:37
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 9-турида “Барселона”  “Жирона”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда захирадан майдонга тушган Рональд Араухо жамоасининг ғалаба голини киритди ва ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бош мураббий Ҳанси Флик ундан ҳимоячи эмас, балки ҳужумчи сифатида ҳаракат қилишни сўраган.

Tecno

"Флик мендан ҳужумчи позициясида ўйнашни хоҳлайсанми, деб сўраганида, иккиланмасдан “ҳа” деб жавоб бердим. Унга шундай дедим: “Майдонга тушаман ва гол ураман”. Жамоага фаол ҳисса қўшаётганим ва унга ёрдам бераётганимдан жуда хурсандман. Mен айнан шу учун меҳнат қиламан", — деди уругвайлик футболчи.

Маълумот учун, Араухо жорий мавсумда “кўк-анор ранглилар” сафида барча мусобақалар доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Comments

You must be logged in to commet!