
Арне Слот энди “Ливерпуль”га ёрдам беролмайди
“Ливерпуь”ни Англия Премьер-лигасининг пешқадамига айлантирган Арне Слот навбатдаги иккита учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Тажрибали мутахассис Мерсисайд дербисида ўзини тута олмагани ва ҳакамларни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган эди.
Тартиб-интизом қўмитаси нидерландиялик мутахассисни икки ўйинга дисквалификация қилишдан ташқари, унга 80 минг евро миқдорида жарима ҳам белгилади.
Ўша учрашувда “Эвертон” футболчилари сўнгги дақиқада гол уриб, ҳисобни 2:2 га тенглаштирган ва “Ливерпуль” қимматли икки очкодан маҳрум бўлганди.
Comments