Арне Слот "Эвертон"нинг Жота вафот этган пайтдаги муносабатини эътироф этди

  • 19 Sep 20:02
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

АПЛнинг 5-турида "Ливерпуль" ва "Эвертон" жамоалари қарама-қаршилигидаги учрашувга гувоҳ бўламиз. Ушбу дерби олдидан "қизиллар" мураббийи Арне Слот ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Ўтган мавсумда улар билан ўйнаганимизда, "ирисчилар"нинг жуда яхши таркиби бор эди. Бироқ ҳозирда жамоа ёзги трансфер ойнасида ўз таркибига бир нечта тажрибали футболчилар қўшиб олиб янада кучайди. Улардан биттаси илгари 100 миллион еврога баҳоланган ва "Сити" сафидан ижарага олинган футболчи Жек Грилиш. У жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. "Эвертон" кучли жамоа ва қизиқ дерби бўлади.

Шуни таъкидламоқчиманки, Диогу Жота вафот этганида улар "Энфилд"га келиб, билдирган муносабатини юқори баҳоладим. Улар бундай пайтларда кўриш ёқимли бўлган ҳурматни намойиш этишди. Ўртамизда рақобат давом этаётган бўлса-да, ҳар икки жамоанинг  бир-бирига нисабатан ҳурмати ҳам мавжуд. "Энфилд"даги ҳар бир ўйин бошқача темпда, аммо дерби ундан ҳам ўзгача ўтади",
- деди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Эвертон" ўртасидаги учрашув 20 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 16:30 старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!