“Арсенал” 80 миллионлик бошоғриқдан қутилолмаяпти

  • 07 Sep 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал” клуби мутасаддилари ивуарлик ҳужумчи Николя Пепе трансфер бўйича “Бешиктош” билан бир тўхтамга кела олмаяпти.

Tecno

Маълумотларга қараганда, томонлар музокараларни ҳамон давом эттиряпти. Бироқ келишув амалга ошганича йўқ.

Шунга қарамай, Пепенинг ўзи “Бешиктош” сафига қўшилишга розилик берган ва янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлди.  

“Арсенал” бу ҳужумчини 2019 йили 80 миллион еврога “Лилль”дан харид қилганди. Қимматбаҳо трансфер ўзини оқламади.

Николя Пепе ўтган мавсумда ижара асосида “Ницца” учун ўйнаган эди.

Comments

You must be logged in to commet!