“Арсенал” келишилган ўйин туфайли 10 йилга Еврокубоклардан четлатилди

  • 17 Jul 13:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Черногория чемпионатида иштирок этиб келаётган “Арсенал” (Тиват) келишилган ўйин туфайли 10 йил муддатга УЕФА шафеълигида ўтказиладиган ҳар қандай мусобақада иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Tecno

Бу ҳақда халқаро футбол ташкилоти расмий саҳифасида маълум қилинди.

Келишилган ўйинни аниқлаш учун ўтказилган текширувда “Арсенал”нинг 2023-2024 йилги мавсумда Конференциялар лигаси биринчи саралаш раундида Арманистоннинг “Алашкерт” жамоасига қарши баҳсидаги натижа сабаб бўлган.

Бу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйинида арманистонликлар 6:1 ҳисобида сафар қучган (умумий ҳисоб 7:2).

Черногория футбол иттифоқи УЕФА қарорини тасдиқлади.

“Арсенал” клуби узоқ муддатга Еврокубоклардан четлатилганидан ташқари 500 минг евро миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Жамоа ўйинчиси Никола Челебич ва спорт директори Ранко Кргович умрбод футбол фаолиятидан четлатилди. Четко Манойлович, Радул Живкович ва Душан Пулетич каби ўйинчилар ўн йилга дисквалификация қилинди.

Comments

You must be logged in to commet!