
“Арсенал” рақибга ўз ўйинчисини бермади
“Челси” раҳбарияти таркибни “Арсенао” ярим ҳитмоячиси Эмиль Смит-Роу ҳисобига кучайтиришни режалаштирган эди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, “канонирлар” 23 ёшли футболчини асосий рақобатчиларидан бирига трансфер қилишдан бош тортган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, фақатгина футболчининг бозор нархидан кўп бадал пули таклиф қилинган тақдирда, “Арсенал” ўйинчини “Челси”га қўйиб юбориши мумкин.
Ўз ўрнида, Эмиль Смит-Роу жамоанинг асосий таркибига киришга қийналмоқда. Ўтган мавсумда истеъдодли ўйинчи барча турнирларда атиги 14 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт ассист муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали Эмилнинг трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Comments