"Арсенал" "Саутгемптон" ярим ҳимоячисини ҳам сотиб олмоқчи

  • 18 Jun 21:05
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Якунига етган мавсумни АПЛнинг 20-ўринида якунлаб, Чемпионшипга йўл олган "Саутгемптон"ни бир қатор футболчилар тарк этиши кутилмоқда. Улар орасида Ромео Лавия ҳам бор. Ярим ҳимоячига "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан қизиқишлар мавжуд. 

Фабрицио Романо хабар беришича, Лавия учун курашда "Арсенал" фаворит бўлиб турибди. Аммо клубнинг бор эътибори Мойсес Кайседога қаратилган. Агарда "канонирлар" "Брайтон" билан келишиб олмаса, Лавияни сотиб олишга ҳаракат қилади. Лондонликлар айни дам Деклан Райсни ҳам ўз таркибига қўшиб олишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 2024 йилда Ромеони қайта сотиб олиш бандини фаоллаштириш имконига эга.  

Comments

You must be logged in to commet!