"Арсенал" ярим ҳимоячиси фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

  • 12 Jul 10:14
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" аъзоси Самби Локонго фаолиятини Ла Лигада давом эттирадиган бўлди. Ярим ҳимоячининг кейинги клуби "Севилья" бўлади. 

Tecno

Фабрицио Романо хабар беришича, бельгиялик футболчи учун Испания клуби 12 миллион евро тўлайди. Шу билан бирга, "канонирлар" Локонгонинг кейинги трансфер пулидан 25 фоизини ўзига олиб қолади.

Самби 2021 "Андерлехт"дан 17 миллион евро эвазига лондонликлар сафига келиб қўшилган. Шундан бери у "Лутон" ва "Кристал Пэлас" жамоаларида ижарада ўйнади. Умуман олганда, 24 ёшлининг хариди омадли бўлгани йўқ. 

Локонго тез орада "Севилья" учун тиббий кўрикдан ўтади. Ўтган мавсумни кўнгилдагидек ўтказмаган клуб бу ёзда яхши трансферларни амалга оширишда давом этади. 

Comments

You must be logged in to commet!