Асенсио "Реал"да нималар қилди?

  • 03 Jun 18:35
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ярим ҳимоячи Марко Асенсио мавсум якунида “Реал”ни тарк этади. Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти малум қилди. Асенсионинг шартномаси тугайди ва у эркин агентга айланади.

Tecno

Асенсио "Реал" сафида 285 та расмий ўйин ўтказиб, 61 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширди. "Қаймоқранглилар" футболчиси сифатида Марко 17 та совринни қўлга киритди: 3 марта Чемпионлар лигаси кубоги, 4 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 3 марта Европа суперкубоги, 3 марта Ла Лига кубоги, 1 марта Испания кубоги ва 3 марта Испания Суперкубоги.

"Реал" Мадрид Асенсиога кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдирди ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Comments

You must be logged in to commet!