"Атлетико" аргентиналик етакчиси номаълум муддатга сафдан чиққанини тасдиқлади

  • 15 Sep 14:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Атлетико"нинг таянч ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль Аргентина терма жамоасида жароҳат олди. Мадрид клуби матбуот хизмати хабарига кўра, футболчининг сон мушакларида муаммо бор.

Tecno

Манбанинг ёзишича, айни пайтда футболчи шифокорлар назорати остида тренажёр залида реабилитация курсини ўтамоқда. Унинг тикланишининг аниқ вақти ҳозирча номаълум.

29 ёшли ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг жорий мавсумда учта учрашувида қатнашиб, иккита голли узатмани амалга оширди. Де Паулнинг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!