
Айтсак ишонмайсиз, турнинг энг кўп мухлислари Тошкентдаги ўйинда қайд этилди
26-28 август кунлари Суперлиганинг 18-тури ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларини тақдим этади.
Тур ўйинларига жами 31139 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 4448ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Пахтакор” – “Андижон” беллашувида қайд этилди - 6354. Бу камдан-кам учрайдиган ҳолат.
Энг кам ишқибозлар Термизда. “Сурхон” – “Қизилқум” баҳсини 3120 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан томоша қилди.
Жиззахда ишқибозлар сони ортиб бормоқда. Бу гал "Сўғдиёна" - АГМК учрашувига 5027 томошабин келган.
Қуйида 18-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
ПАХТАКОР - АНДИЖОН 5:1. 6354 томошабин
МЕТАЛЛУРГ – НАВБАҲОР 1:0. 5421 томошабин
СЎҒДИЁНА – АГМК 1:0. 5027 томошабин
БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1. 4842 томошабин
ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ 1:0. 3252 томошабин
ДИНАМО – БУХОРО. 3123 томошабин
СУРХОН – ҚИЗИЛҚУМ 2:0. 3120 томошабин
Comments
Ёлгон ма'лумотлардан сакланиш- бу сайт рейтингини кутариш гаровидир.
Вилоятни чекка туман ва чекка хали интернет хизмати(0 ноль) ривожланмаган кишлогларидаги мухлислар севимли мураббийлари кайтишидан бехабар колишган йукса стадион тулган буларди десам хам ишонайверинг.