Азар охири ёрилди

  • 05 Jun 15:42
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Эден Азар ҳар доим "Реал"да ўйнашни орзу қилганини айтди. 

"Биласизми, бу клубга ўтиш фаолиятимнинг чўққиси. Дунёнинг энг яхши жамоасига ажойиб формада бордим. Бироқ ҳамма муваффақиятсиз бошланди. Мен бироз хафа бўлдим ва ҳафсалам пир бўлди. Жуда ёмон лаҳзаларни бошимдан ўтказдим. Шунлай бўлса-да вазият у қадар даҳшатли эмас. 

Мен яхши инсонлар билан танишдим. Энг зўрлари билан бирга тўп тепдим. Шартномамда яна икки йил бор. Айни вақтда менда оптимал даражамга етиш учун барча шароитлар мавжуд. 

Мураббий менинг яна икки йил шартномам борлигини билади. Илк 3 мавсум яхши ўтмади. Ҳаммага нима қила олишимни кўрсатмоқчиман. "Реал"да ўйнаш - асосий мақсадим. Менинг оилам бу ерда ҳар доим бахтли ва ҳозир ҳам шундай", - деди бельгиялик вингер.  

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!