Азарнинг "Реал"да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди. У сиз кутган рақам эмас

  • 14 Jul 18:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мавсумлар оралиғида "Реал"га кўчиб ўтган вингер Эден Азар янги жамоасида қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди.

Tecno

Marca нашри тарқатган хабарга кўра баскетболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланган Азар ўзига 23-рақамни танлаган. Боиси, Майкл Жордан ва Леброн Жеймс каби машҳур баскетболчилар айнан мана шу рақамда ўйнашган.

Айтиш керакки, “қироллик клуби”да 23-рақамда афсонавий Дэвид Бекхэм тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Азар “Реал”да 11 ёки 7-рақамни олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!