Баҳодир Жалолов Болгарияда илк жангини ўтказди

  • 24 Feb 23:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Ҳозиргина Болгариядаги “Странжа” турнирида энг оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ўзининг илк жангини ўтказди.

Tecno

Унга Франция вакили Мурад Алиев рақиблик қилди. Катта тажрибага эга ҳамюртимиз дастлабки раундданоқ устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Биринчи раундда кўплаб "клинч" ҳолатлари юзага келган бўлса-да, аниқ зарбалар бобида Жалолов анча устунлик қилди. Иккинчи раундда франциялик боксчи тинмай босим уюштирди. Бироқ, бараси самарасиз якунланди. Аксинча ҳамюртимиз қарши ҳужумда уни тута олди. 

Уч раундда рақиб бироз фаоллашгандек бўлди. Аммо, ҳамюртимиздаги улкан тажриба қўл келди ва ҳақли равишда ғалабага эришди.

 

Comments

You must be logged in to commet!