“Барса”, “Реал” ва “Юве” Чемпионлар лигасида ўйнамайди!

  • 26 May 09:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

УЕФА мутасаддилари Европа Суперлигаси лойиҳасидан чиқишдан бош тортаётган янги турнир ташкилотчилари – “Барселона”, “Реал” ва “Ювентус”ни келаси мавсум Чемпионлар лигасидан четлатиш бўйича иш бошлади.

Tecno

Бу клублар Европанинг энг нуфузли мусобақасидан четлатилишдан ташқари, катта миқдорда жарима тўлашга мажбур қилинади.

Маълумки, “кўҳна қитъа”нинг энг қудратли 12 клуби 19 апрель куни янги Суперлига ташкил этилганини маълум қилганди. ФИФА ва УЕФА босими остида улардан 9 таси янги лойиҳадан воз кечди. Фақатгина юқорида номи келтирилган уч клуб, ўз фикрида собит турибди.

7 май куни УЕФА Суперлигадан чиққан клублар 15 миллион евро миқдорида хайрия пули тўлаши ва ташкилот шафелигидаги мусобақалардан олган даромадининг 5 фоизини қайтариши ҳақида қарор қабул қилганди.

Агар УЕФА “Барселона”, “Реал” ва “Ювентус”га санкция қўлласа, бу клублар масалани Спорт арбитраж судига кўтармоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!