“Барса” етакчиларидан бири билан хайрлашади

  • 14 May 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг етакчиларидан бири – асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штегенни сотиб юборишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар тарқатди.

Клуб мутасаддилари германиялик посбоннинг трансферидан келадиган маблағ эвазига молиявий аҳволини бироз бўлсада, ўнглаб олмоқчи.

Тер Штеген Каталонияга 2014 йили олиб келинган. Ўшанда “Барселона” дарвозабон учун Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоасига 12 миллион евро тўлаганди.

Тажрибали посбоннинг амалдаги келишуви яна уч мавсум давом этади. Шунга қарамай, клуб мутасаддилари уни 45 миллион евро эвазига сотиб юбормоқчи.

Тер Штеген жорий мавсумда барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, 55 та тўп ўтказиб юборди, 14 та  баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

 

Comments

You must be logged in to commet!