“Барса” кутган юлдузча майдонга қайтди

  • 24 Aug 23:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лионель Мессидан кейин “Барселона”нинг ҳақиқий етакчисига айланиши кутилаётган Ансу Фати ўн ойлик танаффусдан кейин умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Tecno

Ансу Фати ўтган мавсумни жуда муваффақиятли бошлаган эди. 18 ёшли футболчи Ла Лиганинг дастлабки еттита учрашувида рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган. Бироқ, оғир жароҳат олиб, 10 ой майдондан четда юрди.

Истеъдодли ҳужумчи умумий гуруҳга қўшилган бўлса-да, унга ортиқча юкламалар берилмаяпти. Хусусан, Фати “Барселона”нинг олдинда “Хетафе”га қарши ўтказадиган баҳсида ҳам иштирок эта олмайди.

Comments

You must be logged in to commet!