“Барса” мисли кўрилмаган трансферни амалга оширмоқчи

  • 05 Sep 11:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европанинг топ-лигаларида ёзги трансферлар ойнаси ёпилди. Бироқ айрим гранд клублар келажак учун турли трансферларни режа қилишга киришди.

Tecno

Хусусан, Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” келаси ёз учун иккита футболчини трансфер нишони сифатида белгилади.

Fichajes  ва El Nacional каби манбаларнинг ёзишича, каталонияликлар келси йили “Интер”дан 26 ёшли ҳимоячи Алессандро Бастонини олмоқчи. Шунингдек, “Атлетико” клубининг 25 ёшли  ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳам Ханс-Дитер Флик жамоасини кучайтириши лозим.

Каталонияликлар бу икки трансфер учун 180 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу суммадан 80 миллион евро Бастонини олиш учун йўналтирилса, Хулиан Альварес учун мадрид суперклубига 100 миллион евро ўтказиб берилиши режалаштирилган.

Comments

You must be logged in to commet!