“Барса”: Шу юлдузни олмасак бўлмайди!

  • 03 Jun 08:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпионатида ғолиб чиққан “Барселона” келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтиришни мўлжалламоқда.

Tecno

Клуб мутасаддилари керакли ўйинчилар рўйхатини тузиб қўйган.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, каталонияликлар асосий нишонлар қаторига “Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Диасни ҳам қўшди.

“Барселона” колумбиялик футболчи қиммат туришига қарамай, уни Каталонияга кўчириб келишга уриниб кўради. Томонлар ўртасида дастлабки музокаралар ўтказилди.

Испания чемпиони Англия Премьер-лигаси ғолибини қўлга киритиш учун Саудия Арабистонининг бадавлат клублари билан рақобатлашишига тўғри келади.

Трансфер бўйича экспертларнинг таъкидлашича, “Ливерпуль” хўжайинлари 28 ёшли ҳужумчини 75 миллион евродан камига қўйиб юбормайди.

 

Comments

You must be logged in to commet!