"Барселона" 2016 йилдан буён Ла Лигада бу қадар узоқ ғалабасиз қолмаган эди

  • 08 Oct 10:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор “Барселона” кеча Ла Лиганинг 8-турида сафарда “Валенсия” (1:1) билан дуранг қайд этди.

Tecno

Таъкидлаш керакки, каталонияликлар чемпионатнинг бундан аввалги турларида “Атлетик” (1:1) ва “Жирона” (2:2) билан дуранг ўйнаган, “Леганес”га (1:2) эса мағлуб бўлган эди.

Эътиборли жиҳати шу тариқа “Барселона” сўнгги 2,5 йил ичида илк бор Ла Лигада қаторасига 4та ўйинда ғалаба қозона олмади. Улар бундай ҳолатга сўнгги бор 2016 йилнинг март-апрель ойларида тушишган эди. Ўшанда “Барса” “Вильярреал” (2:2) билан дуранг қайд этган бўлса, “Реал” (1:2), “Реал Сосьедад” (0:1) ҳамда “Валенсия”га (1:2) имкониятни бой бериб қўйган эди.

Comments

You must be logged in to commet!