"Барселона" футболчисига АПЛдан қизиқиш бор
Англиянинг "Ньюкасл" клуби Ферран Торрес трансфер учун "Барселона"га таклиф тайёрламоқда.
"Fichajes" нашри берган маълумотга кўра, 25 ёшли футболчининг "Ньюкасл"га ўтиши қишки трансфер ойнасидаёқ амалга ошиши мумкин, "Қарғалар" Ферран учун 75 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Торреснинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2022 йилда Ферранни "Манчестер Сити"дан 55 миллион еврога сотиб олган эди. Шу давр мобайнида ҳужумчи 176 та учрашувда майдонга тушиб, 54 та гол киритган ва 21 та голли узатмани амалга оширган.


Comments