“Барселона” Марк-Андре тер Штеген ўрнига бир кунда бошқа дарвозабон топди

  • 23 Sep 11:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг биринчи рақамли дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Испания чемпионатининг олтинчи турида “Вильярреал”га қарши ўтказилган учрашувда оғир жароҳат олди.

Германиялик голкипер узоқ муддатга сафдан чиққани айтилмоқда.

Marca журналисти  Сантьяго Нарваеснинг маълум қилишича, каталонияликлар тер Штегенга ўринбосар топди.  

Манбага кўра, “Барселона” мутасаддилари “Лас Пальмас”дан 27 ёшли дарвозабон Альваро Вальес олишни мўлжаллаяпти. Вальес жамоага 35 ёшли Яспер Силлессен келганидан кейин захирага ўтириб қолди.

Қизиғи шундаки, Силлессеннинг ўзи ҳам илгари “Барселона” дарвозасини қўриқлаган.

Альваро Вальес 2019 йилдан бери “Лас-Пальмас” аъзоси ҳисобланади. Каталонияликлар уни январь ойида трансфер қилиши мумкин.

 

Comments

You must be logged in to commet!