"Барселона" Мессини табриклади

  • 24 Jun 15:37
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун 24 июнь Лионель Месси туғилган кунини нишонланмоқда. "Олтин тўп"нинг 8 карра совриндори 38 ёш тўлди. Шу муносабат билан Мессининг собиқ клуби "Барселона" футболчини табриклади.

Tecno

— "Туғилган кунинг билан, ягона ва бетакрор!" — дейилади "кўк-анорранглилар"нинг табригида.

Айни пайтда Лионель Месси АҚШнинг "Интер Майами" клуби сафида ҳаракат қилмоқда. Тошкент вақти билан сешанба тонгида жамоа "Палмейрас" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати плей-офф босқичига йўл олди. Энди Месси бу босқичда ўзининг собиқ жамоаларидан бири — ПСЖга қарши майдонга тушади.

Comments

You must be logged in to commet!