
"Барселона" муҳим футболчиси билан шартномани узайтирди
Испаниянинг "Барселона" клуби ишончли ярим ҳимоячиларидан бири Педри билан шартномани узайтирди, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Манбага кўра, каталонияликлар испаниялик ҳавбек билан 2030 йилгача шартномани узайтирмоқда. Бир неча кун аввал "кўк-анорранглилар" марказий ҳимоячи ҳисобланган Рональд Араухо билан 2031 йилгача, Жерар Мартин билан ҳам 2028 йилгача шартномани узайтиришга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, Педрининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, Трансфермаркт порталидаги нархи 100 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Comments