"Барселона" мухлислар учун хушхабар! Франциялик ҳужумчилар сафга қайтди

  • 01 Aug 22:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” клуби бугун таътилдан кейинги илк машғулотини ўтказди.

Tecno

Каталонияликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчилар – Антуан Гризманн ва Усмон Дембеле жароҳатидан фориғ бўлган ҳамда умумий гуруҳда шуғулланган. Айтиш лозимки, Гризманн 12 июль куни жароҳат олган бўлса, Дембеле февралда сафдан чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўзининг навбатдаги учрашувини 8 август куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси доирасида “Наполи”га қарши ўтказади. Уларнинг Италияда кечган дастлабки ўйини 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.

Comments

You must be logged in to commet!