"Барселона" мухлислари учун ажойиб хушхабар!

  • 02 Jul 21:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ансу Фати узоқ муддатли даволанишлардан сўнг яна сафга қайтди.

Tecno

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, шифокорлар 18 ёшли футболчига машғулотларда иштирок этишга рухсат берган. Шу тариқа Фатининг янги 2021/22 йилги мавсум стартида майдонга тушиш эҳтимоли ошди.

Эслатиб ўтамиз, Фати 2020 йилнинг ноябрида чап тиззасидан жиддий жароҳат олган эди.

“Барселона” янги мавсумнинг илк учрашувини 15 август куни ўз майдонида “Реал Сосьедад”га қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!