"Барселона" Осиё сафаридан олдин 3 футболчи билан хайрлашмоқчи

  • 17 Jul 01:02
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" клуби яқин кунларда уч футболчи билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Маълумотларга кўра, каталонияликлар энди дарвозабон Иньяки Пенья, ҳужумчи Пау Виктор ва ярим ҳимоячи Ориоль Ромеу хизматларига муҳтож эмас. Клуб ушбу футболчиларни сотиш ёки ижарага бериш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Барселона" Испания чемпионлиги ва миллий кубокни қўлга киритган эди. Янгиланган Ла Лига мавсуми эса келаси ойнинг ўрталаридан бошланади. Биринчи турда "кўк-анорранглилар" сафарда "Мальорка"га қарши баҳс олиб боради.

Comments

You must be logged in to commet!