"Барселона" Осиёда 3 та ўйин ўтказади

  • 16 Jun 19:20
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби ўртоқлик беллашувлари доирасида Осиёга сафар қилади. Бу ҳақда "кўк-анорлилар"нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Ханс-Дитер Флик шогирдлари Жанубий Корея ва Японияда бир нечта учрашувлар ўтказади. Каталония жамоаси "Виссел Кобе", "Сеул" ва "Тегу" клубларига қарши ўйнайди.

Tecno



Учрашувлар 27 июлдан 4 августгача бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоизки, "Барселона" 2019 йилдан бери биринчи марта Осиё турнесига йўл олмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда "кўк-анорранглилар" Ла Лигада чемпионлик унвонини қўлга киритди, шунингдек, финал баҳсида "Реал"ни мағлуб этиб, Испания кубогига ҳам эга чиқди.

Comments

You must be logged in to commet!