"Барселона" собиқ футболчиси Винисиусга маслаҳат берди

  • 11 Apr 17:37
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Ривалдо Винисиуснинг ҳозирги муаммолари ҳақида гапирди. 

"Винисиус деярли "Олтин тўп"ни қўлга киритган ва ФИФА талқинига кўра энг яхши бўлганди ҳам. Шундан сўнг унинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Демак, у доим диққат марказида. 

Агар у ёмон даврни бошдан ўтказаётган бўлса, танқидлар бўлиши одатий ҳолдир. "Арсенал"га қарши учрашув унинг ҳамон тириклигини, ўтган мавсумдаги каби футболчи эканлиги исботлаш ва муҳим қадамларни ташлаш учун имконият"
, - деди "Барселона" собиқ футболчиси. 

"Реал" 16 апрель куни Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб баҳсида "Арсенал"ни қабул қилади. Биринчи баҳс лондонликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!