"Барселона" ёзда "Аякс"дан зўр футболчи олади

  • 08 Mar 14:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” жамоаси раҳбарияти "Аякс" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауига йилига 3,5 миллион евро маошли шартнома таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Info Blaugrana хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Сержиньо Дест ва Серхи Роберто ўрнига айнан 24 ёшли марокашлик футболчини муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Айтиш керакки, Мазрауи шу ёз эркин агентга айланади ва Каталония клубига текинга ўтиши мумкин.

Нуссаир Мазрауи жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!