"Барселона" ёзда бирданига 3 та ҳужумчини таркибга қўшиб олмоқчи

  • 14 May 22:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида бирданига 3 нафар ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин.

Tecno

Marca нашрининг хабар беришича, "кўк-анор ранглилар" бу борада "Реал Сосьедад" ҳужумчиси Александр Исак ҳамда тез орада эркин агентга айланадиган Серхио Агуэро ва Мемфис Депай билан музокаралар олиб бормоқда.

21 ёшли Исак жорий мавсум "Реал Сосьедад" сафида 42 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

32 ёшли Агуэро бу мавсум “Манчестер Сити” сафида 18 та ўйинда иштирок этди ва 4 та гол урди.

27 ёшли Депай “Лион” сафида бу мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19 та гол ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!
Abbos Axmedov
15/05/2021 00:46
Битта йошро ўйинчи ва иккита қария фудболчи бу сал тушинарсиз холат келажагини кўзламаяпти шекили барселона рахбарятлари. Нима бўлса хам Реал Мадрид кучсизланмай кучайиб такиби йошариб яшнаб гулаб юраверсин контр атакалари билан рақибларини қахшатиб қурқитиб қуролик клуби қурол бўлиб ўз номини муносиб химоя қилиб