"Барселона"да Мессидан зўри бор!

  • 11 May 13:05
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания Ла Лигаси 36-туридан ўрин олган "Барселона" - "Сельта" учрашувида мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Эътиборлиси, каталонияликлар вингери Усмон Дембеле Депай ҳамда Обамеянгнинг голларига ассистентлик қилди. Шу тариқа, франциялик футболчи 2022 йилда ички чемпионат ўйинлари доирасидаги самарали паслари сонини 10 тага етказиб олди. Ушбу кўрсаткич Европанинг топ-5 лигасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Иккинчи поғонада "кўк-анорранглилар" собиқ юлдузи, айни пайтда ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган Лионель Месси бормоқда. Улардан сўнг 8 тадан ассист муаллифлари Деян Кулусевски ("Тоттенҳэм"), Марко Ройс ("Боруссия" Дортмунд) ва Кристофер Нкунку ("РБ Лейпциг") жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи мавсумлар аввалида "Барселона"дан ПСЖ сафига бориб қўшилганди.

Comments

You must be logged in to commet!