"Барселона"га келиши мумкин бўлган вингерлар номи маълум

  • 12 Aug 17:33
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" Нико Уильямсга муқобилларни қидира бошлади.

Tecno

Аввалроқ, "Атлетик" вингери 2024/25 йилги мавсумда 10-рақамни эгаллаб, Билбао клуби билан тарих яратиш ниятини эълон қилди. Уильямс ҳалигача "Блауграна"нинг таклифига жавоб бермади.

"Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, клуб муқобил вариантларини излай бошлаган. Уильямснинг трансфери "Барселона"га 62 миллион еврога тушади (58 миллион товон пули ва солиқларни ҳисобга олган ҳолда яна 4 миллион).

Номзодлар орасида "Ливерпуль"дан Луис Диас, "Бавария"дан Кингсли Коман ва "Милан"дан Рафаэль Леау бор.

Comments

You must be logged in to commet!