"Барселона"га ўз тарбияланувчисини ўн баробар қимматга сотиб олишни таклиф қилишмоқда

  • 09 Aug 14:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсия мавсумлар оралиғида “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин.

Tecno

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” 19 ёшли испаниялик футболчини 23 млн еврога баҳоламоқда. Ла Лига гранди эса 10 миллион бермоқчи.

Гарсиянинг “Сити” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Гвардиоланинг сўзларига кўра, у бу шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу боис агар каталонияликлар уни бу сафар қўлга кирита олмаса, кейинги йил текинга таркибга қўшиб олиши мумкин.

Эрик асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади, “Манчестер Сити” уни 2017 йил 2 млн еврога сотиб олган эди.

Comments

You must be logged in to commet!