
Бастони: "Ямални қандай тўхтатишни билмайман"
"Интер" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Алессандро Бастони "Барселона"нинг ёш юлдузи Ламин Ямалга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Қандай тўхтатишни билмайман. Охирги марта Испания термасига қарши ўйнаганимизда (Евро турнирида) унчалик яхши чиқмадик.
"Барселона"нинг ўз услуби, аниқ футбол шахсияти бор. Биз уларга қарши жамоавий равишда ҳимояланишимиз керак" – дея таъриф бериб ўтди "нераззурилар" фулбеки "La Gazzetta dello Sport"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" Чемпионлар kигаси ярим финалида "Барселона"га қарши майдонга тушади. Мазкур клублар ўртасидаги беллашувлар 30 ва 6 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Comments