"Бавария" "Арсенал" вингерига ҳам қизиқишни бошлади

  • 15 Jul 00:20
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Арсенал" ярим ҳимоячиси Леандро Троссардни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, бу вариант "Ливерпуль" вингери Луис Диаснинг трансфери амалга ошмай қолса, ўрнига кўриб чиқилаётган эҳтимолий битим сифатида қайд этилган. Аввалроқ, германияликлар колумбиялик футболчи учун 52 миллион евро таклиф қилишганди.

Шу билан бирга, Троссарднинг "Арсенал" билан шартномани узайтириш борасида иккиланиб қолгани айтилмоқда. Сабаб – "Бавария" ва яна бир қатор етакчи жамоаларнинг қизиқиши. Қолаверса, футболчи ўз агентини алмаштирган – энди унинг манфаатларини немис мутасаддиси Дирк Хебель ҳимоя қилади.

2023/24 йилги мавсумда Троссард Англия Премьер-лигасида 38 ўйинда 8 та гол ва 7 та голли узатма билан фаолият юритди.

Comments

You must be logged in to commet!