"Бавария" Каземиро трансферидан воз кечди

CHERY AUTO

"Бавария" қишки трансфер вақтида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимояичиси Каземиро билан шартнома имзоламасликка қарор қилди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ёзмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мюнхэнликлар 31 ёшли бразилиялик футболчи билан ҳеч қандай музокаралар ўтказмаяпти. Аввалроқ, Каземиро "қизил иблислар"ни тарк этишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, ҳавбек жорий мавсум 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилган. 

Comments

You must be logged in to commet!