“Бавария”: Тухель ўрнига Зидан! Француз нима дейди?

  • 19 Feb 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” раҳбарияти жамоанинг “Бохум”дан мағлубиятини ҳазм қила олмаяпти. Улар бош мураббий Томас Тухель ўрнига бошқа мутахассисни таклиф қилмоқчи.

Tecno

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, мюнхенликлар жамоани ҳозирда ишсиз юрган Зинедин Зиданга топширишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, клуб мутасаддилари франциялик мутахассис вакиллари билан алоқага чиққан. “Бавария” хўжайинлари Томас Тухелдан воз кечишга қарор қилиб бўлган. Бироқ германиялик мутахассисни қачон истеъфога чиқариш масаласини ҳал қилиш лозим.

Томас Тухель тез орада ишдан олинмаса, бу масала мавсум якунланганидан кейин амалга оширилади.

Comments

You must be logged in to commet!