
"Бавария" юлдузи билан шартномани узайтирди
"Бавария" Жамал Мусиала билан 2030 йилгача шартномасини узайтирди.
Таниқли журналист Фарбицио Романонинг маълумотига кўра, германияликлар Жамал билан 2030 йилгача шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. 21 ёшли ярим ҳимоячи 2020 йил клуб сафига "Бавария" У19 дан келиб қўшилган эди.
Бунда ташқари, бир неча кун олдин клуб мутасаддилари Альфонсо Дэвис билан ҳам 2030 йилгача келишувга эришган эди.
Маълумот ўрнида, Мусиала жорий мавсум 30 та беллашувда иштирок этиб, 15 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 140 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Comments